"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Минифутбол мусобақаси ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Қорақалпоғистон Pеспубликасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 4 декабрдаги Ф-5408-сонли фармойиши ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 1 мартдаги 01-09/13-03/221-сонли тадбирлар режасининг 24-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, туманимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларини тизимли равишда олиб бориш мақсадида 10-11 март кунлари ёшлар ўртасида минифутбол бўйича туман биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақа Манғит шаҳрининг Навоий маҳалласидаги сунъий қопламали футбол майдончасида ўтказилди. Қизғин ва дўстона вазиятда бўлиб ўтган баҳсларда жами 8 та минифутбол жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақа ҳакамлар ҳайъати томонидан одиллик ва шаффофлик асосида кузатиб борилди ва энг кучли жамоалар якуний босқичда куч синашдилар. Унга кўра, Беруний номли маҳалла минифутбол жамоаси 1-ўринни, Гулзор маҳалласи жамоаси 2-ўринни, Чордара маҳалласи жамоаси эса 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиб жамоалар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан Дипломлар ва медаллар билан тақдирландилар.

Дилдора АБДУPАҲМОНОВА.

Янгиликни бўлишинг: