"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Сигирларни сунъий уруғлантириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди

11 март куни Қангли овулидаги “Сапарбоев Музаффар” чорвачилик фермер хўжалигида сигирларни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларида учрайдиган ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш мавзусида кўргазмали семнар бўлиб ўтди.

Кўргазмали семинарда туман ветеринария бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Бекчанов ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси ветеринария қўмитаси раиси ўринбосари Байрам Қурбониёзовлар сўзга чиқишиб, соҳада рўй бераётган янгиликлар, сигирларни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари, қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларида учрайдиган ўта юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Улар шунингдек, жорий йилнинг 25 январидан 25 февралигача ўтказилган “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги”да амалга оширилган ишлар юзасидан ҳам ўз фикрларини билдирдилар.

Кўргазмали семинарда тадбир иштирокчиларига уй ҳайвонларини эмлаш ва сигирларни сунъий уруғлантириш юзасидан амалий тушунчалар берилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: