"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Коллежда “Сен муқаддассан, аёл!” деб номланган байрам тадбири ўтказилди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Манғит Иқтисодиёт коллежида “Сен муқаддассан, аёл!” деб номланган тадбир ўтказилиб, унда коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Коллежнинг “English speaking students” клуби аъзолари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирни коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Яхшимурод Аҳмедов кириш сўзи билан очиб, аёл-қизларни байрамлари билан табриклади. Шундан кейин байрам тадбирида ўқувчилар томонидан аёлларни улуғловчи шеърлар ўқилди ва уларни баҳорга қиёсловчи қўшиқлар айтилди.

“English speaking students” клуби таркибида ташкил этилган “Идеал” ҚВЗ жамоаси томонидан йиғилганларга юқори кайфият бағишловчи чиқишлар билан бирга оналаримизнинг қадрига етиб, уларнинг дуоларини олишга ундовчи саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Айниқса, Зебинисо Давлатбоева томонидан яхшиликка ва нафис гулларга бурканган баҳорнинг табиатини ўзида акс этган “Баҳор” образининг саҳнага олиб чиқилиши барчага том маънодаги баҳорий кайфиятни бахш этди.

Байрам тадбирида коллежнинг раққоса қизлари ҳамда раққос йигитлари томонидан дилбар ва жўшқин рақслар ижро этилди.

Шунингдек, байрам тадбирида иқтидорли ўқувчилардан бири Бахтиёр Қутимов ижросида кўз бойлағич ўйинлари ва томошабинлар иштирокида интерактив ўйинлар намойиш этилди.

Байрам тадбири якунида коллежда фаолият кўрсатаётган аёл ўқитувчиларга “English speaking students” клуби аъзолари томонидан тайёрланган эсталик совғалари топширилди.

Сайёра ИБОДУЛЛАЕВА, коллежнинг

инглиз тили фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: