"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

БИОЛАБОPАТОPИЯ МАВСУМГА ШАЙ

Хитой овули ҳудудида жойлашган “Муборак биосервис” масъулияти чекланган жамиятида бир қанча йиллардан буён қишлоқ хўжалиги экинларини турли зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича кўламли ишлар амалга оширилаяпти.

2019 йилда 21 та фермер хўжаликларига шартнома асосида хизмат кўрсатиш режа қилинган ушбу биолабораторияда бу йилги мавсум учун етарлича биомаҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёргарликлар кўрилаяпти.

Мазкур биолабораторияда жорий йилда 242 гектар майдондаги ғалла, 939 гектар майдондаги пахта ва бошқада кўплаб қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида 9 кг. трихограмма, 28 млн. дона олтинкўз, 30 млн. дона бракон каби биомаҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Бу ишларга тайёргарлик кўришда “Муборак сервис” МЧЖнинг 5 нафар тажрибали ходимлари баркали меҳнат қилмоқдалар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: