"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Кураш бўйича Қорақалпоғистон чемпионатида туманимиз спортчилари ғолиб бўлди

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 13-14 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида кураш бўйича Қорақалпоғистон чемпионати ўтказилди. Мусобақада республика миқёсидаги спортчилар қаторида туманмиз спорт мактаби ёш курашчилари ҳам беллашдилар

Моҳир курашчилар иштирокидаги ушбу мусобақада тажрибали мураббийлар Т.Матжонов, П.Кўмеков, З.Худоёрова, С.Давлетов, Ҳ.Нуримбетовларнинг шогирдлари қатнашди ва рақибларини енгишга муваффақ бўлиб, чемпионат ғолиблигини қўлга киритдилар. Мусобақада ўз маҳоратини намойиш этган ёш спортчилардан З.Болтабоев 33кг. вазн, P.Машарипов 42кг. вазн тоифасида фахрли 1-ўринни, А.Болтабоев 83кг. вазнда фахрли 2-ўринни, К.Эндирбоев 42кг. вазн, Д.Ялғашбоев 55кг. вазн, Д.Йўлдошев 65кг. вазн, У.Аманбоев 71кг. вазн бўйича, О.Гулмирзаев, Ш.Гурбангулиева ва С.Матмурадовалар 33кг. вазнда, P.Пўлатова 63кг. вазн бўйича 3-ўринни эгалладилар.

тарзда ўтган мусобақа ғолиблари медаллар, қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Ҳамида Pажабова, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

теннис бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: