"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

“Қиличбой” маданият марказида байрам тадбири ўтказилди

Аёлларнинг жамиятдаги, оиладаги ўрни ва таъсири, юрт равнақига қўшаётган ҳиссаси билан бирга улардаги ажойиб фазилатларни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди. Шу боис кўкламнинг илк байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунида нафақат бизнинг диёримизда, балки дунёнинг турли бурчакларида тадбирлар ўтказилиб, аёлларга эҳтиром кўрсатилади.

Қиличбой овулидаги “Қиличбой” маданият марказида ҳам ушбу байрам муносабати билан барча аёл-қизларга катта тадбир ташкил этилди. Маданият маркази санъаткорлари ва тўгарак аъзолари томонидан ташкиллаштирилган байрам тадбирини марказ мудири И.Сийтимов табрик сўзлари билан очиб берди. Табриклардан руҳланган байрам соҳибаларига тадбир давомида мусиқий дастур намойиш этилди. Барчага ўзгача кайфият улашган дилрабо куй ва қўшиқлар аёл-қизларнинг рақсларига уланиб кетди.

Ўтказилган ушбу тадбир овул аёл-қизларига олам-олам завқ ва шавқ, кўтаринки кайфият бағишлади.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: