"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Туманимиз спортчи ёшлари таэквандо WТF бўйича чемпионликни қўлга киритдилар

Қорақалпоғистон Pеспубликаси терма жамоаси таркибини янада мустаҳкамлаш, мамлакат ҳамда халқаро мусобақаларда иштирок этишга муносиб спортчиларни саралаш мақсадида спортнинг таэквандо WТF тури бўйича Қорақалпоғистон чемпионати ўтказилди. Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу мусобақада Амударё туманининг Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этдилар.

Қизғин кечган мусобақада барча рақиблари устидан ишончли ғалаба қозонган туманимиз спортчи ёшлари Д.Бозорбоев 51кг. вазн бўйича фахрли 1-ўринни, С.Мадаминов 45кг. вазн бўйича фахрли 2-ўринни, У.Юсупова 42кг. вазн бўйича фахрли 3-ўринни, Д.Ўрозов 45кг. вазн бўйича фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Чемпионат ғолибларига медаллар, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳамида Pажабова, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

теннис бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: