"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ЭЛ НАЗАPИДАГИ МУАЛЛИМА

Чойкўллик Ўрозимбат Сейи-тов ўз фарзандларига касб-корлар ҳақида тушунчалар бераркан, улардан: “Катта бўлганингда ким бўлмоқ-чисан?” – деб сўрарди. Ота-онанинг бундай саволига қизи Санобар: “Мен катта бўлсам, онамга ўхшаган ўқитувчи бўламан!” – деб жавоб берарди. Бу даврда Са-нобарнинг онаси Жумабека Pейимбоева овулдаги 22-сон-ли мактабда ўқитувчи эди.

Санобар мактабда ўқиб юрган пайтларида матема-тика фанига ихлос қўйди. У устозлари Бахтиёр Матқур-бонов ва Жумабой Pаҳимов-лардан математика фанига доир илмларни ўрганди.

1995 йилда Санобар 22-сонли мактабнинг 11-синфини аъло баҳоларга тугатиб, Нукус дав-лат педагогика институтининг муҳандис-педагогика факуль-тетига ҳужжат топширди.

Санобарнинг кириш имти-ҳонларига чин ихлос билан тайёрланиши туфайли ун-га омад кулиб боқди. Шу йили Санобар муҳандис-педагогика факультети, меҳ-нат-информатика бўлими талабаси бўлди.

Талабалик йилларида Сано-бар олий таълим олиш бора-сида тинимсиз ҳаракат қилди ва информатика фанини чу-қур ўрганишга муваффақ бўл-ди. У институт талабалари ўртасида ўтказилган барча тадбирларда, танлов ва беллашувларда ҳам фаол иштирок этди. Бу борада унга устозлари Бахтиёр Матқурбонов ва Жумабой Pахимовларнинг ёрдамлари катта бўлди.

2000 йилда Нукус давлат педагогика институтини муваффақиятли тугатган Санобар Сейитова ўзи таълим олган 22-сонли умумтаълим мактабида дастлабки меҳнат фаолиятини бошлади.

Инсон ўз ҳаёти давомида турли воқеаларни бошидан кечиради. Бу – ҳаёт қонуни. Бизнинг қаҳрамонимиз Сано-бар Сейитова ҳаётида ҳам кўплаб қувончли воқеалар рўй берган.

Санобар Нукус давлат педагогика институтини тугатиб, қўлига диплом олган пайтни, ўзи ўқиган мактабда ўқитувчи сифатида иш бош-лаган кунини, қалбига яқин бўлган инсон – Ғаффор Еш-чанов билан оила қурган кунини, бири-биридан ширин фарзандлари – Асадбек, Шер-бек ва Диёрбеклар дунёга келган қувончли кунларни, шунингдек, меҳнат фаолияти давомида рўй берган кўплаб қувончли лаҳзаларни шукро-налик билан эсга олади.

Бугунги кунда 22-сонли мак-таб жамоаси информатика ва математика фанлари ўқитув-чиси Санобар Сейитовани ишчан педагог, ёшларга меҳ-рибон устоз сифатида жуда яхши билишади ва ҳурмат қи-лишади.

Кўп йиллик тажрибага эга ил-ғор педагог сифатида замо-навий таълим технология-ларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодга таълим бериш борасида самарали меҳнат қилаётган Санобар Сейитова меҳнат фаолияти давомида ўзининг педагогик маҳора-тини намоён этиб, ота-оналар, ўқитувчилар жамоаси, жамо-атчилик ва ўқувчилар ўрта-сида катта обрў қозонди.

Айни кунда унинг ўқувчилари фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловларда муваффа-қиятли қатнашиб келишмоқда.

Санобар Сейитова ўқувчилар билим самарадорлигини оши-риш, болаларнинг бўш вақт-ларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда “Ёш дастурчи” тўгарагини ташкил қилган. У 2011 йилнинг апрель ойидан бошлаб ўқитувчилар-нинг компьютер саводхон-лигини ошириш, раҳбар ва педагог кадрларнинг таълим жараёнида ахборот-комму-никация технологияларидан фойдаланиш самарадорли-гини ошириш бўйича тренер-ўқитувчи сифатида ҳам фао-лият юритиб келмоқда.

Санобар 2014-2015 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида информатика фанидан қатнашиб, туман босқичида биринчи, Қорақал-поғистон Pеспубликаси бос-қичида эса иккинчи ўринни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.

Ишчан ўқитувчи Санобар Сейитова ўқитувчиларнинг анъанавий август Кенгаши ин-форматика ўқитувчиларининг шўъба йиғилишларида тренер сифатида мунтазам равишда иштирок этиб, ўқитувчиларни таълимга оид янгиликлар, долзарб вазифа ва масалалар билан таништириб боради. У туман миқёсида таълим си-фатини ошириш учун янги инновацияларни татбиқ этиш-га қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиб, инфор-матика фанидан очиқ дарс-лар ўтиб келмоқда.

19 йилдан буён ёшларга таълим-тарбия бериб келаёт-ган моҳир педагог Санобар Сейитова ўзининг самарали меҳнатлари учун бир неча марта туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда қим-матбаҳо совғалари билан мукофотланган. 2017 йилда таълим соҳасидаги фидокор-она меҳнатлари учун Санобар Сейитова “Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони би-лан тақдирланган.

Қаҳрамонимиз дарс жараёни-да ўзи яратган кўпгина кўргаз-мали қуроллардан маҳорат билан фойдаланади. Бунинг натижасида эса унинг ўқув-чиларида ўтилган дарсларни ўзлаштириш самараси яққол кўзга ташланади.

Ўзининг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги билан ҳам-касблари ва маҳалладошлари ўртасида катта ҳурмат қозон-ган Санобар Сейитова мақтаса арзигулик оила бекаси, 3 на-фар фарзанднинг меҳрибон онаси ҳамдир.

Санобар турмуш ўртоғи Ғаф-фор Ешчанов билан бирга-ликда 3 нафар ўғилни эл-юрти-мизга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялашмоқда.

Айни кунда 22-сонли мактаб-нинг 10-синфида ўқиётган Асадбек, 7-синфида ўқиётган Шербек ва 5-синфида таълим олаётган Диёрбеклар синф-дошлари ўртасида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқишлари билан алоҳида ажралиб туради.

Биз 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, Санобар Сейитова фаолияти билан танишганимизда маънавий-маърифий ишлар бўйича мак-таб директори ўринбосари Икром Жангабоев ва мактаб-нинг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Pоза Йўлдо-шевалар Санобар тўғрисида жуда яхши фикрларни бил-диришди.

Айниқса, мактабнинг 11-син-фи ўқувчиси Pайҳон Бекму-родова томонидан устози Санобар Сейитова ҳақида айтилган фикрлар, таърифу тавсифлар бизни қойил қол-дирди. Бу – оддий бир мактаб ўқувчисининг ўз устози фаолиятига берган юксак баҳоси эди.

– Санобар намунали оила бекаси, намунали педагог си-фатида кўпчиликнинг наза-рига тушган аёллардан. Бу – унинг бахти. Биз шундай аёлларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, – дейди 22-сонли умумтаълим мак-таби директори Азимжон Бек-берганов.

Биз эл назаридаги муаллима Санобар Сейитовага келгуси ишларида ва ҳаётида бундан-да юксак бахт-иқбол ёр бўли-шини тилаймиз.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

журналист.

Янгиликни бўлишинг: