"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8578.36 +3.26
  • 1 EUR = 9628.35 -119.76
  • 1 RUB = 134.52 -1.83

ГЕПАТИТ “А”ГА ҚАPШИ ВАКЦИНА – САМАPАЛИ ВОСИТА

Вирусли гепатит “А” касаллиги одамдан одамга ўтадиган юқумли касаллик ҳисобланади.

Бу касалликда ҳар қандай ёшдаги инсон организмида жигар тўқималари жароҳатланади.

Гепатитнинг “А” тури билан кўпроқ кичик ёшдаги болалар касалланади. Касаллик хавфи шундаки, унинг яширин даври белгисиз кечади ва бу давр 7 кундан 50 кунгача, кўпинча 35 кунгача чўзилади. Беморни соғлом боладан ажратиш қийин бўлади. Улар ўзларининг касал эканлигини билмаганлиги сабабли болалар боғчаси ва мактабга қатнашни давом эттиради ва ўзидан касаллик қўзғатувчи вирусни теварак-атрофга тарқатади.

Гепатит “А” соғлом болага касаллик чақирувчи вирус билан ифлосланган қўлдан, беморнинг идиш-товоқлари, сочиғи ва ўйинчоқларидан фойдаланганида юқади. Касалликнинг дастлабки белгилари тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, ўнг қовурға остида оғриқ, нажас рангсизланиши ва сийдик қизариши, тери, кўз оқининг сарғайиши кўринишларида намоён бўлади.

Касалликнинг олдини олиш учун фарзандларимизни шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга одатлантириш керак. Ундан ташқари, энг ишончли йўллардан бири вакцинациядир. Вакцинация бу юқумли касалликларга қарши профилактик эмлаш чораси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда миллий календарь бўйича 12 тур юқумли касалликка қарши вакцинация қўлланмоқда. Бироқ вирусли гепатит “А” касаллигига қарши вакцина ҳозирча миллий календарга киритилмаган. Унга қарши эмлаш Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцина билан Pеспубликамизнинг барча оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктларида ота-оналар ҳисобидан тўламли турда ўтказилмоқда.

Машаққат билан касалликни даволагандан кўра ўз вақтида ушбу касалликка қарши эмланган афзал. Чунки ҳар қандай касалликда энг яхши даво бу аввало, унинг олдини олишдир.

Г.Тажибоева, туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудираси.

Янгиликни бўлишинг: