"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Кузги буғдой парваришига алоҳида эътибор берилаяпти

Амударё туманидаги “Оқ олтин” овули ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Холбек Элбек” фермер хўжалигида 2019 йилнинг баҳорги экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилаяпти.

Шу билан бирга фермер хўжалигида 10 гектар майдонга экилган кузги буғдой парваришига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Фермер хўжалиги ишчилари шу кунгача 150 метр сув йўлларини тозалашга, 11 тонна маҳаллий ўғит жамғаришга ва 2 та шарбат чуқурчаларини тайёрлашга муваффақ бўлдилар.

Айни кунда фермер хўжалиги далаларидаги кузги буғдой майсалари яхши ривожланаяпти.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: