"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Фермер хўжаликлари фаолиятидаги камчиликлар бартараф этилаяпти

Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Амударё тумани бўлими томонидан пахта ва ғалла агротехникаси ва қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга тайёргарлиги, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари бўйича назорат ишлари олиб борилганда бу ишлар бўйича қатор камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди.

Туманда бир қанча транспорт воситаларининг давлат рақами белгилари алмаштирилган, фермер хўжаликларига тегишли бўлган техникаларнинг кўпчилик қисми техник кўрикдан ўтказилмаган.

Инспекциянинг туман бўлими ходимлари ушбу камчиликларни бартараф қилиш мақсадида транспорт воситаларининг эски давлат рақами белгиларини янгисига алмаштириш, фермер хўжаликлари техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, уларга янги техник паспортлар бериш ишларини ташкиллаштирдилар.

Шунингдек, Назархон овулидаги “Ерназаров Достон” ва “Аметов Назарбой” фермер хўжаликларида, Қангли овулидаги “Диёрбек Қанжиғали”, “Қум ёп” ва “Файзулла Мадиёр” фермер хўжаликларига тегишли бўлган чигит экиш сеялкалари ва бошқа техникаларининг тўла таъмирланмаганлиги аниқланиб, бундай камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: