"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Қиш фаслининг ҳар бир кунидан унумли фойдаланилмоқда

Амударё туманидаги Бобур номли овулда фаолилят кўрсатаётган “Озодбоева Дурдона” фермер хўжалигида қиш фаслининг ҳар бир кунидан унумли фойдаланилган ҳолда янги экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилаяпти. Шу кунгача фермер хўжалиги ҳудудида барча сув йўллари тозаланиб, мавжуд техника воситалари тўла таъмирланди.

Айни кунда фермер хўжалигида мавжуд 12,5 гектар майдонга уруғлик учун экилган кузги буғдой майсалари парваришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фермер хўжалиги ишчилари шу кунгача дала бошларига 8 тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит ташиб чиқаришга эришдилар.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: