"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ФАН ОЙЛИГИ ДОИPАСИДА “АССАЛОМ, МАТЕМАТИКА!” БЕЛЛАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Математика ва информатика фанлари ойлиги – февраль ойида Амударё туманидаги 46-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга бериладиган билимларни янада чуқурлаштириш, уларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш мақсадида бир қанча тадбирлар ўтказилди.

Айниқса 18 февраль куни мактабнинг олий тоифали математика фани ўқитувчиси Муяссар Машарипова томонидан ташкиллаштирилиб ўтказилган “Ассалом, математика!” деб номланган беллашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Ота-оналар ва педагогик жамоа ҳам иштирок этган ушбу беллашув тадбирида ўқувчилар ўзларининг чаққонлигини, топқирлигини, математика фанига бўлган ихлосларини яна бир бор намойиш этдилар.

6 та шарт бўйича ўтказилган ушбу беллашувда ўқувчилардан Марҳабо Pаҳимова биринчи, Йўлдош Эркабоев иккинчи ва Мафтуна Қодирова учинчи ўринни эгалладилар.

Гулноза АБДУЛЛАЕВА, “Мухбирлар пости” аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: