A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: fopen(/tmp/my_session2f477881890021d87e983b0af48100c3cc0e1929): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 156

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cookie - headers already sent by (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: session_start(): Cannot send session cache limiter - headers already sent (output started at /home/amunews/public_html/system/core/Exceptions.php:272)

Filename: Session/Session.php

Line Number: 125

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УНГА ЭҲТИPОМ КЎPСАТИШ – ОЛИЙ ҚАДPИЯТ - AmuNews.uz - энг сўнгги янгиликлар
"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/course_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 61
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

  • 1 USD = 8458.16 +9.11
  • 1 EUR = 9501.05 +38.24
  • 1 RUB = 129.74 -0.81

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: file_put_contents(/home/amunews/public_html/application/cache/menu_4daace719533168189601a05c0e2f348_uz.tmp): failed to open stream: Disk quota exceeded

Filename: helpers/cache_helper.php

Line Number: 32

Backtrace:

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 32
Function: file_put_contents

File: /home/amunews/public_html/application/helpers/cache_helper.php
Line: 76
Function: create_cache

File: /home/amunews/public_html/application/views/site/header.php
Line: 67
Function: cache_view

File: /home/amunews/public_html/application/libraries/Views.php
Line: 8
Function: view

File: /home/amunews/public_html/application/controllers/News.php
Line: 35
Function: site

File: /home/amunews/public_html/index.php
Line: 67
Function: require_once

АЁЛНИ ЭЪЗОЗЛАШ, УНГА ЭҲТИPОМ КЎPСАТИШ – ОЛИЙ ҚАДPИЯТ

Гўзал ва мафтункор ўлкамизга  янгиланиш, яшариш айёми бўлган баҳор фасли кириб келди.  Ҳассос шоирларимизнинг аёлни баҳорга, баҳорни аёлга ўхшатишининг катта маъноси бор. Чунки ҳаёт гўзаллиги, умр мазмуни – аёл! Оиланинг асоси, оила ҳаётини чароғон этиб турадиган ёруғлик – аёл! Эзгулик, меҳр-муҳаббат тимсоли – аёл! Баҳорнинг илк кунида севги ва садоқат тимсолига айланган буюк шоира Зулфияхоним ҳам таввалуд топган ва шу кун шеърият шайдоларининг байрами сифатида ҳам нишонланади. Аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос бўлган энг буюк қадрият ҳисобланади.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев аёлга, онага шундай таъриф берадилар: “Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади”.

Давлатмиз раҳбарининг  ўтган йилги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонининг қабул қилиниши хотин-қизлар ва оила  билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтарди. Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти такомиллаштирилди. Аниқ вазифа ва ваколатлари белгилаб берилди. Ҳар бир маҳаллада оилалар сонидан келиб чиқиб, Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозими жорий этилди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Pеспублика «Оила» илмий-амалий маркази негизида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар  Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази  ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. ФҲДЁ органлари туманлар  ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди.

Албатта, бундан кўзланган асосий мақсад – хотин-қизларнинг оилада, жамиятда мавқеини,  сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш,  қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароит яратиш, бир сўз билан айтганда, аёлни бахтли-саодатли қилиш ҳамда оилаларни мустаҳкамлашдан иборат. 

Туманимиз аҳолисининг  96 мингдан ортиғини, деярли 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Туманимиз аёлларидан 9 нафари депутат бўлса, 100 га яқин аёллар турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида ишлашмоқда.

Тадбиркор аёлларимиз ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу борада хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг ҳам ўрни катта бўлмоқда. Ҳозиргача 7 нафар аёлларимизга шундай кредитлар олишлари учун Қўмитанинг тавсияномаларига кўра кредитлар ажратилди. 

Ҳаётнинг турли зарбаларига дош бера олмай оғир шароитга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам бугун ўз самарасини бермоқда. 2017 йилда 4 нафар ногиронлиги бўлган аёлларимизга арзонлаштирилган намунавий лойиҳадаги уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўлаб берилиб, уй-жой билан таъминланган бўлса, 2018 йилда 14 нафар ана шундай аёлларга уй-жойларнинг бошланғич бадали тўлаб берилди. Касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ҳам 5 нафар аёл бепул уй-жойга эга бўлди. Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўнлаб оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди.

Шунингдек, 40 нафарга яқин имконияти чекланган аёлларга ногиронлик аравачалари олиб берилган бўлса, 400  нафардан зиёд аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Оғир шароитга тушиб қолган 20 та оилаларнинг фарзандлари бепул қишки кийим-бош билан тўлиқ таъминланди.

Келажак – боғчадан бошланади, деган тамойил асосида биргина туманимизнинг ўзида ўнлаб мактабгача таълим муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди ва барчаси инвентарлар билан таъминланди.  Келгуси йилга бориб, кичик ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим масканларига қамровини бундан ҳам ошириш асосий мақсад ҳисобланади. Чунки оналаримизнинг бемалол, кўнгли хотиржам бўлиб ишлашлари, фарзандларининг яхши тарбия олишлари  учун мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёс.

Буларнинг ҳаммаси биринчидан, оналарга қулай шароит яратиш бўлса, иккинчидан, фарзандларимизнинг баркамол бўлиб улғайишига хизмат қилади. Ишонч билан айтамизки, туманимизда ҳеч бир аёл, ҳеч бир оила меҳр-эътибордан четда қолмайди.   

Юртимизни янада ривожлантириш, халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш, фарзандлармизни ҳар томонлама соғлом ва билимли қилиб тарбиялаш борасида ҳали жуда катта вазифаларимиз турибди.

Муҳтарама опа-сингилларимизни  гўзаллик ва нафосат рамзи бўлган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Оилалар бағри бутун бўлишини, аёлларимиз доимо кўнгли хотиржам, гўзал бўлиб юришларини тилайман. Барчангизга байрам муборак бўлсин! 

Марям Аҳмедова, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Янгиликни бўлишинг:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: rewind() expects parameter 1 to be resource, boolean given

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 188

Backtrace:

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: filesize(): stat failed for /tmp/my_session2f477881890021d87e983b0af48100c3cc0e1929

Filename: drivers/Session_files_driver.php

Line Number: 192

Backtrace: