"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Сен барибир муқаддассан, аёл!

Гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси 8 март – хотин-қизлар байрами билан кириб келади. Диёримизнинг барча ҳудудларида ушбу байрамга бағишланган тадбирлар ўтказилиб, мунис ва мўътабар аёлларга эҳтиром кўрсатилади.

Амударё академик лицейида ҳам байрамга бағишлаб “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” деб номланган тадбир ўтказилди.

Амударё академик лицейи, туман Халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган тадбирда лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов иштирокидаги мусиқий дастур намойиш этилди.

Шунингдек, фаол аёлларга ўзлари меҳнат қилаётган   соҳа ривожига қўшган ҳиссалари учун ва байрам муносабати билан фахрий ёрлиқлар, совғалар топширилди.

Азиз аёллар шарафига бағишлаб ўтказилган байрам тадбири барчага баҳорий кайфият улашди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: