"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

АЁЛ БАХТЛИ БЎЛСА – ЖАМИЯТ БАХТЛИ БЎЛАДИ

Инсон камолотида, айниқса, ёш авлодни вояга етказишда миллий-маънавий қадриятларимизнинг алоҳида ўрни бор. Аёлнинг ўз фарзандига берган тарбияси унинг жамиятда тутган ўрнини белгилайди. Зеро, фарзанд ота-она учун кўзгудир, фарзанд тарбияси аввало оилада шаклланади, улуғланади ва қадр топади. Бу борадаги асосий урғу оилага берилади. 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармонининг эълон қилиниши оилаларимизда аёл-қизларимизнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ижтимоий аҳволдаги, ногиронлиги бўлган ва ногирон фарзандларини парваришлаётган аёл-қизларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитини яхшилаш, аёл-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган долзарб вазифаларни амалга оширишда дастуриламал бўлди.

Бизнинг Дарё бўйи маҳалламизда 2544 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 1328 нафари аёл-қизлардир. Меҳнатга лаёқатли 538 нафар аёл-қизларимиз турли соҳаларда хизмат қилмоқдалар. Маҳалламиздаги боқувчиси йўқ, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволдаги аёл-қизларимизнинг рўйхати шакллантирилиб, туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан зарур ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор натижасида оилаларда аёлга бўлган муносабат ўзгариб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш кун сайин ҳаётимиз маъно-мазмунига айланиб бормоқда.

Аёл гўзал бўлса – олам гўзал, аёл тинч ва хотиржам бўлса, оила, бутун жамият бахтли бўлади. Мен гўзал ва назокатли опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман. Оилаларимиз фаришталари бўлган муҳтарама онажонларимиз, опа-сингилларимиз ҳамиша омон бўлсинлар!

 

Гулжамила ҚУPБОНБОЕВА,

туман Хотин-қизлар қўмитасининг Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: