"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди (+видео)

Юртимизга яшариш, яшнатиш ва янгиланиш фасли баҳор кириб келди. Ерда ҳаётнинг бардавомлигини, инсоният қалби билан она табиатнинг уйғунлигини ўзида мужассам этган баҳор бири-биридан жозибадор байрамлари билан гўзал. Айниқса, Аёл билан Баҳорнинг кўрк-у тароватида бири-бирига монанд меҳнаткашлигида, кўкламнинг илк қуёшидан баҳра олиб, кун сайин яшилланаётган она заминнинг товланишларида ажиб ўхшашлик бор. Баҳор ўз чечаклари билан она заминни яшнатса, Аёл меҳри-муҳаббати билан Ватан, эл-у халқ, оилалар обод бўлади.

Туман ҳокимлиги томонидан томонидан шу йилнинг 4 март санасида ўтказилган байрам тадбирида Баҳор ва Аёл мадҳ этилди. Манғит шаҳридаги “Бек” тўйхонасида турли жабҳаларда меҳнат қилаётган азиз ва муҳтарама аёл-қизлар шарафига байрамона дастурхон ёзилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очди ва туманимиз хотин-қизлари томонидан амалга оширилаётган салмоғи кенг ишлар, эришилаётган қувончли ютуқлар ҳақида сўз юритиб, аёл-қизларни қизғин муборакбод этди.

Шундан сўнг туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдошев сўзга чиқиб, барча аёл-қизларни гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклади. Шу билан бирга ҳаётда, ишда ва ўқишда жамоат ишларида фаоллик кўрсатаётган фидойи аёл-қизларга самимий миннатдорчилик билдириб, уларга туман ҳокимлиги томонидан Фахрий ёрлиқлар ҳамда байрам совғалари топширди.

Байрам тадбирида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Алламбергенов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист Pобия Йўлдошевалар ҳам фидойи ва меҳнаткаш аёл-қизларни шарафловчи дил сўзларини изҳор этдилар. Pобия Йўлдошева тадбир иштирокчиларига шеърий табрик йўллади.

8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган махсус байрам дастури иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Янгиликни бўлишинг: