"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Мавсумга пухта ҳозирлик кўрилаяпти

Жумур овул маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Нурбек Зохид” фермер хўжалигида экин майдонларининг шўрини ювиш ишлари жадал суръатларда давом этаётир.

Фермер хўжалиги ишчилари шу кунгача 44 гектар пахта майдонининг шўрини ювишга муваффақ бўлдилар. Бу ишда хўжаликнинг тажрибали сувчиси Азамат Бекчанов фидокорона меҳнат қилди.

- Биз шўр ювиш ишларини амалга ошириш билан биргаликда маҳаллий ўғит жамғаришга ва ички сув йўлларини тозалашга ҳам алоҳида эътибор бераётирмиз, - дейди фермер хўжалиги раиси Нурбек Вафоев. – Бугунги кундаги асосий мақсадимиз – баҳорги экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришдан иборат.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: