"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

9-СОНЛИ БМСМ ЎҚУВЧИЛАPИ PЕСПУБЛИКА КЎPИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

Юртимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга, айниқса ёшларнинг маданий савиясини юксалтиришга, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этишга, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор берилмоқда, ёш талантлилар учун турли кўрик-танловлар ўтказилиб, ижоди рағбатлантирилмоқда.

Шу йилнинг 2 мартида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг республика кўрик-танловида санъат оламига улкан меҳр, қизиқиш ва иштиёқ билан кириб келаётган ўқувчи-ёшларнинг иқтидори синовдан ўтказилди.

Кўрик-танловда туманимизда фаолият олиб бораётган Йўлдош Абдалов раҳбарлик қилаётган 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабидан ҳам 4 та гуруҳда тарбияланаётган 37 нафар ўқувчилар қатнашиб, ёруғ юз билан қайтдилар. Хусусан Х.Тажибоев раҳбарлигидаги халқ чолғу ансамбли биринчи, У.Шукуруллаев раҳбарлигидаги анъанавий ижро чолғучилар ансамбли биринчи, С.Гулмонов раҳбарлигидаги анъанавий ашулачилар ансамбли учинчи ўринни эгаллашди. Қ.Эшчанова раҳбарлигидаги раққосалар эса Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг салоҳияти ва иқтидорини ўзига хос синовдан ўтказган кўрик танловда туманимиз вакилларининг эришган ютуқлари уларни янги-янги ижодий парвозларга руҳлантиради.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: