"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАPИ ОШПАЗЛАPИ УЧУН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 13 декабрдаги 08-3227-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилган Ўзбекистон Pеспубликаси Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қўшма қарорига асосан жорий йилнинг март ойи мактабгача таълим мауссасаларида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан туманимизда ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ойлик доирасида шу йилнинг 2 март куни туманимизда фаолият юритаётган МТМлар ошпазлари иштирокида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Иштирокчилар дастлаб, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Ў.Қўшназаров, туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудираси P.Гулмонова, туман Мактабгача таълим бўлимининг озиқ-овқатлар бўйича ҳисобчиси Б.Эримбетовларнинг кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузаларини тингладилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Шундан сўнг тадбир тумандаги 40-сонли мактабгача таълим муассасасида давом этди. Бу ерда иштирокчиларга сифатли овқат тайёрлаш технологиялари, овқатнинг безатилиши, унинг тарқатилиши, ошхона анжомларини жойлаштириш талаблари бўйича амалий машғулотлар ўтилди. Табиийки, жараён барча учун қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.

Боланинг ақлий ва жисмоний ривожланиши меъёрида бўлмоғи унинг соғлом овқатланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, МТМларда “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” бу борада яна бир муҳим қадам бўлади.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: