"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ҳуқуқбузарга маъмурий жазо тайинланди

... Яқинларини чорлаб тўй қилаётган хонадон эгалари Абдулла ака ва Гулсара опалар (исмлар ўзгартирилган) қувончини келган меҳмонлар билан бирга баҳам кўриб, ниҳоятда хурсанд эди. Мансур ҳам дўсти Нодирнинг қувончига шерик бўлиб, уни табриклаш учун тўйга келди. Дўсти ундан куёвжўра бўлишни илтимос қилганида шундай кунида ёнида туриб астойдил хизмат қилиш учун дарров рози бўлганида ҳали олдинда уни нималар кутаётганидан асло хабари йўқ эди. Ҳаммасини эплай оламан деб ўйлаган йигит базм бошланганидан маст-у аласт меҳмонларнинг куёвжўра бўлсанг сен ҳам “эришинг” керак, дея ичкилик сўраб, ҳадеб келаверишидан безор бўлди. Уларнинг тихирликларидан асаблари таранг бўлиб турганида яна бир нотаниш йигит келиб, чеккароққа тортди ва у ҳам ичкилик талаб қила бошлади.

Мансурнинг бундан тоқати тоқ бўлди ва беролмаслигини айтиб, кетишга чоғланди. Аммо нотаниш йигитга бу ёқмади. Маст бўлганлиги учун ўзини ҳар қачонгидан ҳам қудратли ҳис қилиб, сўзини рад қилган Мансурга зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди ва юзига мушт туширди. Ширакайф Сардорнинг кутилмагандаги кетма-кет зарбаларидан эсанкираб қолган Мансур ўзини ўнглай олмай ерга йиқилди.

Куёвжўралик қимматга тушган Мансурни беҳуш ҳолда шифохонага олиб келишди. Уни тиббий текширувдан ўтказиб, умумий аҳволи оғир бўлганлиги учун жонлантириш бўлимига ётқизишди. Ўзига келиб қилмишининг оқибатидан хабардор бўлган Сардор пушаймонлигини айтиб, кечирим сўради.

Ичкилик таъсирида кимнингдир яхши ният билан қилаётган тўйида жанжал кўтариб, бир инсонга тан жароҳати етказган Сардорга бу ҳуқуқбузарлиги учун Маъмурий ишлар бўйича туман суди томонидан тегишли қонунга мувофиқ чора кўрилди ва у қилмишига яраша жазоланди.

М.Каримбоева, туман Маъмурий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: