"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

2018 йилда Амударёда 4735 нафар чақалоқ туғилган

2019 йил 1 январь ҳолатига Амударё тумани аҳолиси 195,2 минг нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда туман Статистика бўлими маълум қилмоқда.

2018 йил якунига кўра аҳолининг табиий ўсиши 3862  нафарни, ҳар минг аҳолига нисбатан 20 нафарни ташкил қилган.

2018 йил давомида 4735 нафар чақалоқ туғилган ва 873 нафар киши вафот этган.

Ўтган йил давомида туман бўйича 1710 та никоҳ қайд қилинган. Ҳисобот даврида туман ҳудудига 398 нафар киши кўчиб келган, 604 нафар аҳоли тумандан кўчиб кетган.

Туманимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида қатор ижобий натижаларга эришилган. Жумладан:

- саноат ишлаб чиқариш 288,9 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 113,4 фоизга ошган, бу эса ўртача аҳоли жон бошига 1 млн. 494 минг сўмдан тўғри келади;

- халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 124,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 113,7 фоизга ошган, бу эса ўртача аҳоли жон бошига 644,4 минг сўмдан тўғри келади;

- қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти 1 триллион 197 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 111,2 фоизга ошган, бу эса ўртача аҳоли жон бошига 6184,7 минг сўмдан тўғри келади;

- капитал қўйилмалар 155,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 125,3 фоизга ошган, бу эса ўртача аҳоли жон бошига 803,5 минг сўмдан тўғри келади;

- қурилиш ишлари 107,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 104,7 фоизга ошган, бу эса ўртача аҳоли жон бошига 555,6 минг сўмдан тўғри келади;

- чакана савдо 314,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 104,6 фоизга ошган, бу эса ўртача аҳоли жон бошига 1 млн. 624 минг сўмдан тўғри келади.

- хизмат кўрсатиш 162,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 106,3 фоизга ошган.

Шунингдек, туманда экспортёр корхоналар томонидан жами 6,2 млн. АҚШ долларлик яъни ўтган йилга нисбатан 1,4 карра кўп маҳсулотлар экспорт қилинди.

Янгиликни бўлишинг: