"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

“Тараққиёт” аҳоли пунктидаги 200 га яқин хонадон оқар сув билан таъминланди

Сув  – ҳаёт, тириклик манбаи. Табиат мувозанати ва инсоният барҳаётлигини асраш учун ундан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш ғоят муҳим аҳамиятга эга.

“Дарёбўйи” маҳалласидаги аҳоли хонадонларининг томорқа ерларини оқава сув билан таъминлаб келаётган “Ғовача ёрғон” каналининг кўмилиб қолганига анча йиллар бўлган эди. Бу ўтган давр мобайнида асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли учун сув танқислиги муаммосини келтириб чиқарди. Аҳоли томорқа ерларига ҳудудга яқин бўлган каналлардан бирига 2 та электр насоси ўрнатиш орқали сув келтирилган бўлса-да, уни барча хонадонларга етказишнинг имкони бўлмаётган эди.

Сўнгги пайтларда маҳаллада яшовчи аҳоли учун бу катта муаммога айлангани сабабли фуқаролар йиғини масъуллари ва фаоллар ечим топиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилдилар. Томорқа ерларига сув етказишда қийналаётган аҳолига туман ҳокимлиги ва сув хўжалиги бўлими томонидан ёрдам кўрсатилди. Зарур техника келтирилиб, “Ғовача ёрғон” каналини қайтадан қазиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирги кунда каналнинг 750 метрга қадар ери қазилди ҳамда “Тараққиёт” аҳоли пунктидаги 200га яқин хонадон томорқа ерларига электр насослари ёрдамисиз ҳам сув келтириш имконияти яратилди.

О.Худойберганова.

 

Янгиликни бўлишинг: