"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Амударёда 330 дан ортиқ томорқа ер эгаларида жами майдони 7 гектарлик иссиқхоналар мавжуд

Амударё туманида ҳозирги кунда 330 дан ортиқ томорқа ер эгаларида иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг жами майдони 7 гектарни ташкил қилади.

Бу бўйича ишлар тизимли равишда амалга оширилаётгани сабабли иссиқхона қуриш истагини билдирган юртдошларимиз сафи ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Жумладан, 2019 йилда яна 172 нафар фуқаролар банк кредитлари орқали иссиқхона қуриш истагини билдиришди. Уларнинг ҳоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда 2018 йил 15 февраль куни туман ҳокимининг “Туманда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги 106-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижроси юзасидан кредит олиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхати АТБ “Микрокредитбанк” Манғит филиалига тақдим этилди. Шу кунгача уларнинг 35 нафарига кредит маблағлари ажратилди.

Демак, бу йили банк кредити эвазига яна 172 та оила ўз томорқа ерида иссиқхона барпо қилиб, оиласининг даромад манбаларини мустаҳкамлайди.

Янгиликни бўлишинг: