"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ТОМОPҚА ЕPЛАPИ ДАPОМАД МАНБАИГА АЙЛАНТИPИЛМОҚДА

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг томорқани ривожлантиришга, провардида эса аҳоли фаровонлигини, уларнинг дастурхонлари тўкинлигини таъминлашга қаратаётган эътибори барча юртдошларимизда яхши кайфият уйғотмоқда. Натижада туманимиз овул ва маҳаллаларида истиқомат қилаётган кишиларда ўз ерларига меҳр уйғониб, ундан оқилона фойдаланиш ҳисси пайдо бўлаяпти.

 

Бобур номли овулда истиқомат қилаётган Низомиддин Қўшимбетов томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ҳамқишлоқларига намуна бўлаётган деҳқонлардан бири ҳисобланади. У айни кунда ўз томорқаси ҳудудида 3,5 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, унда 65 туп лимон, 14 туп анорни парвариш қилаётир. Шунингдек, ушбу иссиқхонада карам ва гул кўчатлари, сабзи, қулупнай ва бодринг ҳам етиштирилмоқда.

-Биз неча йиллардан буён қишлоқда яшасак ҳам ўз тирикчилигимиз ва фаровон турмушимизга омил бўладиган томорқа ерларимиздан оқилона фойдаланишни билмас эканмиз, - дейди Низомиддин Қўшимбетов. – Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бугун ҳаммамиз илгари бўш ётган ерларимизга меҳр ва эътибор бера бошладик. Энди биз томорқамизни даромад манбаига айлантиришга ҳам ҳаракат қилаяпмиз.

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда барча фуқаролар нафақат ўзларининг ризқ-рўзларини яратишда, балки катта даромад топишда ҳам омил бўладиган томорқа ерларига эътиборларини кучайтиришмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: