"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

3 км. йўлга аҳоли ҳашар йўли билан тош тўшади

Оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида маълумотга эга бўлиб турамиз. Ўзларининг ҳалол меҳнатлари туфайли фаровон яшаб, муҳтожларга ҳам мадад қўлини чўзаётган ҳимматли юртдошларимиз ҳақида эшитиш одамни қувонтиради. Баъзан эса телевизорда икки-уч оила, бир этак болалари билан торгина ҳовлида яшаётган, ё шароитлари ёмон аҳволдаги уйларда яшаётганлар ҳақидаги кўрсатувларни кўриб, ота-боболаримизнинг бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил, деган доно сўзларини эслаймиз. Баъзан соғлом, тоғни урса талқон қилгудай ўғиллари бор оилалар ҳам ҳовли-жойлиги торлиги ё шароитлари етарли эмаслигидан нолишади. Шундай вақтларда бу забардаст ўғлонлар оиласи яхши, фаврон яшаши учун нега интилмайди, деган бир ҳақли савол туғилади.

Ҳа, яхши ҳаёт ўз-ўзидан келмайди, ҳеч кимга. Бунинг замирида меҳнат борлигини унутмаслик керак.

Шулар ҳақида ўйлаганимда ўзим истиқомат қиладиган Тўлқин овулининг Агроном маҳалласи кўз ўнгимга келади. Маҳалламизда деярли барча турли корхона, ташкилотларда ишлаш билан бир қаторда оиласида мол, парранда боқишади, томорқасида йил давомида ўз эҳтиёжига етгудай мева, сабзавот етиштиришади. Ҳар куни Манғит деҳқон бозорига қоп-қоп картошка, сабзи, пиёзлар ва сут, қатиқ олиб бориб сотишади. Натижада турмуши обод.

Йил бошида маҳалладошларимиз ўзаро маслаҳатлашиб, 4 та кўчага 3 км. масофадаги йўлга ҳашар йўли билан тош тўшадилар ва шахсий транспортида ёғин-сочинли кунларда ҳам бемалол юришлари учун шароит яратишди.

Маҳалла нуронийларидан Жумабой Қалиев, кўчабошчи Тўлибой Йўлдошевлар ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга ҳам бош бўлишаяпти. Ҳаракатда – баракат деганлари шу эмасми?

Янгиликни бўлишинг: