"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

МАҲЛИЁ ТОИPОВА “ҚИШ ЭPТАГИ” МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни спортга кенг жалб қилишга, жисмонан етук бўлиб улғайишларига шароитлар яратишга улкан эътибор қаратилмоқда, турли танловлар , мусобақалар ўтказилиб, иқтидорлари синовдан ўтказилмоқда.

Шундай мусобақалардан бири яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 2007- 2009- 2010 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мамлакат миқёсида энг иқтидорлиларни аниқлаш мақсадида ўтказилган “Қиш эртаги” номли мусобақада туманимиздаги Болалар- ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика гуруҳи тарбияланувчилари ҳам иштирок этишиб, ёруғ юз билан қайтишди.Муросасиз кечган баҳсларда мураббийлар Маъмура Матёқубова, Моҳира Бердибоеваларнинг шогирдлари Маҳлиё Тоирова биринчи,Сарвиноз Ермакова иккинчи, Асалой Араббоева иккинчи ўринларни енгиб олдилар.Қўлга киритган бу натижалари уларни спор т билан яна ҳам қунт билан шуғулланишга ундамоқда.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: