"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Ҳарбийлар аҳоли ва ёшлар билан учрашди

22 февраль куни Қиличбой овули марказида аҳолининг ҳарбийлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Аҳолининг, шу жумладан ўқувчи ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, келажагимиз эгаларини ватанпарварлик руҳида камолга етказишга ҳисса қўшиш мақсади кўзланган ушбу тадбирнинг очилиш маросимида туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдошев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, туман мудофаа, ички ишлар бўлимлари масъуллари сўзга чиқиб, мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Чиндан ҳам, кейинги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида тизимли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база халқ манфаатларига хизмат қилишдек олийжаноб ғоя асосида тубдан қайта кўриб чиқилди. 2018 йил 4 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Қорақалпоғистонда жамоат хавфсизлигини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ҳам шулар жумласидандир. Мазкур фармойиш ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ўрнатилган механизмларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларининг куч ва воситаларини мувофиқлаштириш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида уларнинг масъулиятини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг ушбу Фармойишини амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра жойларда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали шаклидаги тарғибот акциялари ўтказилмоқда. Туманимизнинг Қиличбой овулида ўтказилган шу каби тадбирда ёшлар ҳамда аҳолининг кенг қатлами вакиллари иштирок этди.

Pеспубликамиздаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда миллий армиямиз Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли қалқонига, ёшлар учун ҳақиқий ватанпарварлик мактабига, ҳарбийлик эса шон-шараф ишига айлангани таъкидланди.

Тадбирда ёшлар эътиборига Армиямиз ва Миллий гвардиянинг салоҳияти ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Тадбир доирасида Қиличбой маданият маркази биноси олдида ҳарбий қурол-аслаҳалар, техникалар намойиш этилди. Ёшлар ҳарбий техникалар билан яқиндан танишди, аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди.

 

Янгиликни бўлишинг: