"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Туман спортчи аёл-қизлари Қорақалпоғистонда "Энг шиддатли жамоа" деб топилди

Pеспубликамизнинг барча ҳудудларида ўтган ҳафта давомида "Хотин-қизлар спорт ҳафталиги" ўтказилди. Мазкур ҳафталик доирасида эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ва спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка, гимнастика турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

доирасидаги спорт тадбирлари туманимизда ҳам ўтказилди ва уларга фаол бўлмаган аёл-қизларни жалб этишга ҳам катта эътибор қаратилди. Барча аёл-қизлар эрталабки бадантарбия машклари, арқон тортиш, гимнастрада, шахмат-шашка, волейбол ва бошка спорт тадбирларида катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Ўзаро мусобақаларда фаол қатнашиб, ғолиб бўлган 35 ёшдан юқори бўлган 19 нафар аёл-қизга Нукус шаҳрида ўтказилган "Аёллар спорт фестивали"нинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида қатнашиш учун йўлланма берилди.

Ўтказилган спорт тадбирларидан югуриш бўйича мусобақаларда туманимиздан иштирок этган Д.Бобожонова Қорақалпоғистонда 1-уринни эгаллади. Теннис бўйича мусобақада иштирок этган Г.Полвонова эса 3-ўринни эгаллаб, совринга эга бўлди.

Спорт фестивали якунига кўра туман аёл-қизлари спорт жамоасига "Энг шиддатли жамоа" номинацияси берилди.

Насиба Эшчонова, туман Маданият маркази ходими.

Янгиликни бўлишинг: