"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Ерларнинг шўрини ювиш – мўл ҳосилга замин яратади

Баҳорги экиш мавсуми тобора яқинлашиб келаётган шу кунларда Амударё туманида жами 21193 гектар экин майдонларининг шўрини ювиш ишлари жадал суръатлар билан давом эттирилаяпти.

Шўр ювиш ишларини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш мақсадида фермер хўжаликларига сув хўжалиги ташкилотларидан 280 нафар, сув истеъмолчилари уюшмаларидан 30 нафар масъул ходимлар бириктирилди.

Айни кунда шўр ювиш ишларида 2118 нафар тажрибали сувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Шу кунгача туман бўйича 13560 гектар майдонда биринчи, 2732 гектар майдонда иккинчи шўр ювиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 3350 гектар ғалла майдонининг 165 гектарида баҳорги суғориш ишлари амалга оширилди.

Туманда суғориш ишларини мувофиқлаштириш, бу иш юзасидан кечаю-кундуз мониторинг юритиш мақсадида туман ирригация бўлими биносида сув хўжалиги штаби ташкил этилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: