"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Шўр ювиш ишлари сифатли амалга оширилмоқда

Ерларнинг унумдорлигини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили ва сифатини ошириш – ерларнинг мелиоратив ҳолатига бевосита боғлиқдир. Шу боис айни кунларда фермер хўжаликларида далаларни баҳорги экишга тайёрлаш учун ерларнинг шўрлари ювилиб, қондириб суғорилмоқда.

Дўрман овулидаги “Пирназаров Тўрабой” фермер хўжалигидаги 38 гектар ер майдони ҳам  кузда чуқур шудгорлаб қўйилган эди. Деҳқончилик қилинадиган далаларни текислашнинг аҳамияти катта бўлганлиги сабабли хўжалик ерлари дастлаб текисланди. Эрта баҳорда кунлар исиб, туз тўпланиш жараёни бошланмасдан олдин ерга ишлов бериш мақсадида ҳозирги кунда шўр ювиш муддатига, усулига ва меъёрига амал қилиниб, хўжалик пудратчилари томонидан суғориш ишлари сифатли амалга оширилмоқда. Зеро, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказилса, ерлардан фойдаланиш самараси юқори бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш имконияти туғилади.

О.Худойберганова

Янгиликни бўлишинг: