"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Ёш доирачилар ўртасида “Зарб – 2019” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди

Доира санъати бўйича иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида мамлакатимизда анъанавий кўрик-танловлар ўтказилиб келинмоқда. Ёш авлоднинг санъатга, гўзалликка бўлган муҳаббатини ошириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали юксак маънавий фазилатларини камол топтириш, бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга йўналтирилган ушбу кўрик-танловда туманимиздан ҳам истеъдодли ёшлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этишмоқда.

15 февраль куни туманда “Баркамол авлод болалар маркази” ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Зарб–2019” ёш доирачилар кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Доира санъатини ривожлантириш, ёшларни доира санъатига қизиқтириш ҳамда устозлар ижро қилган мусиқий асарларнинг бардавом бўлиши учун ўтказилиб келинаётган танловда якка ва жамоавий ансамбллар иштирок этди. Жумладан, “Қиличбой” маданият марказининг Ўктам Бозорбоев раҳбарлик қилаётган доира тўгараги аъзоларидан Диёрбек Худойберганов, Жасур Йўлдошев, Инъомжон Оллаберганов, Қаҳрамон Матсафоевлар ҳам мазкур танловда иштирок этдилар ва 2-ўринни эгаллаб, ташкилотчилар томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар билан такдирландилар.

Ёш доирачиларнинг “Зарб – 2019” кўрик-танлови туман босқичида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: