"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

“Илк қадам” дастури асосида семинар-тренинг ўтказилди

Амударё тумани мактабгача таълим бўлими таълим – тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъба мудири Н.Тажимуратова ва методист О.Бўроновалар тумандаги 43-сонли мактабгача таълим муассасасида “Илк қадам” дастури асосида “Қишки ўйин-кулгилар” мавзусида семинар-тренинг ўтказди.

Тарбияланувчилар иштирокида тил ва нутқ, қуриш – ясаш ва математика, фан ва табиат мавзуларида таълимий – ўйин машғулотлари олиб борилди. Болалар ушбу мавзулар бўйича нутқларини ривожлантириш, қуриш – ясаш орқали арча шаклини ҳосил қилиш, муз ва қум орқали тажрибалар ўтказиш, бадиий образлар орқали эртак қаҳрамонларини саҳналаштириш каби усулларни бажаришди.

Семинар иштирокчилар ўртасидаги баҳс-мунозара ва муҳокама тарзида давом этди. 43-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси М.Жуманиязова семинар давомида ўтказилган машғулотлар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди, машғулот юзасидан тавсиялар берди. 3-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси С.Искандарова эса машғулотнинг яхши ўтганлигини, тўғри ташкил қилганлигини ва марказлар билан ишлаш қоидаларига амал қилганлигини ижобий баҳолаб, бундай семинарларни тез-тез ташкил қилиб туриш таклифини билдирди. 43-сонли мактабгача таълим муассасаси ходими М.Артиқбаева машғулот давомида болаларнинг фаоллик билан иштирок қилганликларини, жиҳозларнинг тўғри танланганлигини ижобий баҳолаб, келгусидаги машғулотларни бундан ҳам қизиқарли ўтказиш бўйича тавсияларни бериб ўтди.

Бундай семинарларнинг кўпроқ ташкил қилиниши тарбиячиларнинг ўз устиларида кўпроқ ишлашларини таъминлаб, уларнинг тажрибаларини янада оширишга хизмат қилади.

Янгиликни бўлишинг: