"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИPИШ ЖАМИЯТ ТАPАҚҚИЁТИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Бу борада бугунги кунга қадар бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини ва асосан ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида Президентимиз томонидан шу йил 9 январда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон ҳам ана шу ҳужжатларнинг узвий давоми бўлди.

Мазкур Фармон талабларига асосан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ва “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Фармонга асосан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари белгиланди. Унга кўра аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизими шакллантирилади. Мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият чуқур сингдириб борилади.

Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилиб, унда Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар, кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар, ҳуқуқни тарғиб қилувчи турли хил ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар, бошқа зарур маълумотлар мунтазам бериб борилади.

Маҳаллаларда малакали мутахассислар, адвокатлар, нотариуслар, юридик хизматлар ходимлари ва бошқалар томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиши таъминланади. Ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган лойиҳалар кенг жорий қилинади. Шунингдек, адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тизими ривожлантирилади. Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Турли ҳаётий ҳолатлар бўйича ҳуқуқий ечим таклиф этиладиган ва давлат хизматлари кўрсатиш электрон тизими билан боғланадиган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими ҳам яратилади.

Фармон билан Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди ҳамда бу билан масъулият янада оширилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларини жадаллаштириш, аҳоли орасида ҳуқуқий билимларни кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш, қабул қилинаётган фармонлар, ҳукумат қарорлари, қонунларни одамларга етказиш, халқимизнинг ислоҳотлар моҳиятини теран тушуниб-англашига эришиш биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат пойдевори ҳисобланади. Ўта долзарб бўлган мазкур Фармон бу борада муҳим асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

И.Алдабергенов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси

Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси,

2-даражали юрист.

Янгиликни бўлишинг: