"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ШИФОКОPЛАP МЕНИ ДАPДДАН ХАЛОС ЭТИШДИ

Соғлик қадрини хаста бўлмасдан бурун бил, деган гап бежиз айтилмаган. Бебаҳо бойлигимиз – соғлигимизга вақтида бермаган эътиборимиз вақт ўтиб, улкан муаммоларни келтириб чиқаради ва ҳатто баъзан ҳаётимизни хавф остига қўяди. Буни мен ўз ҳаётимда чуқур ҳис қилдим.

Аслида қорним пастидаги, белимдаги кучсиз оғриқни кексаликка йўйиб адашган эканман. Нукусдаги онкодиспансерга кўринганимда ўнг томонимда тухумдон кистомаси аниқланди, жарроҳлик амалиёти зарур, дейишди.

Мен уйга қайтганимни маъқул кўрдим. Ахир 72 ёшда бундай амалиётни кўтаришим қийин деб ўйладим. Шифокорларнинг сиз соғломсиз, амалиёт ҳаётингизга хавф солмайди, дейишганига кўнмадим.

Орадан ўтган бир ойча вақтда оғриқ кучайиб, чидаб бўлмас даражага етди ва туман Тиббиёт бирлашмасига келишга мажбур бўлдим. Текширувлардан сўнг менга йирингли панметрит ёрилиши, тарқалган перитонит ташҳисини қўйишди ва шу куннинг ўзидаёқ операция қилишди.

Шифокорлар Бобожон Шомуродов ва Шуҳрат Чоршамовлар жарроҳлик амалиёти ўтказиб, мени ҳаётга қайтаришди. 2019 йилнинг 5 январида ўз оёқларим билан юриб оилам бағрига қайтдим.

Бундай вақтларда одам ҳаётнинг қадрини яхшироқ англар экан. Мени касаллик азобидан халос этган шифокорларга, ҳамшираларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Илоҳим, ҳеч ким соғлигини йўқотмасин!

Тўхта ЕPНАЗАPОВА, Куюк кўпир овули.

Янгиликни бўлишинг: