"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

Амударё академик лицейида Бобур таваллуд кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан 14 февраль куни таълим масканларида давра суҳбатлари,  адабий-бадиий кечалар ўтказилди.  Амударё академик лицейида ўтказилган шу каби тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш,  хотирасини абадийлаштириш,  асарларида илгари сурилган эзгу ғояларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  Бобурнинг бетакрор шеърияти,  Шарқ халқларининг турмуш тарзи,  урф-одатлари,  табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи,  инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни Ватанга муҳаббат,  истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгалиги айтилди.

Тадбирда Бобур ижодидан намуналар ўқилиб,  унинг ҳаётидаги унутилмас онлар акс этган саҳна кўринишлари намойиш қилинди.  Ўқувчилар ва санъаткорлар Бобур қаламига мансуб ғазаллар билан айтилувчи қўшиқларни мароқ билан ижро қилишди.

Янгиликни бўлишинг: