"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

“Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти ҳузурида 2018 йилнинг 20 сентябрь куни бўлиб ўтган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган режа асосида 2019 йилдан бошлаб ҳар ойнинг бир ҳафтаси “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” қилиб белгиланган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан эса ҳафтанинг сешанба куни “Хотин-қизлар спорти куни” деб эълон қилинган.

Календарь режага мувофиқ туманимизда ҳам мазкур ҳафтада “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ташкил қилинди. Ҳафталик доирасида сешанба куни ўтказилган спорт тадбирларида эса фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги аёлларни иштирок этишди.

Спорт ҳафталиги тадбирлари ҳар куни эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди. Ҳафталик доирасида душанба куни спортнинг арқон тортиш ва югуриш, сешанба куни гимнастрада, чоршанба куни шахмат ва шашка, жума куни стол тенниси каби турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Пайшанба куни эса “Қувноқ стартлар” мусобақалари ўтказилди.

15 февраль куни 16-сонли умутаълим мактабида ўтказилган фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ўртасидаги стол тенниси мусобақалари ҳам анча қизғин тус олди. Унда иштирок этган аёллар нафақат жисмоний фаолликларини оширди, балки спортнинг ушбу тури бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга ҳам эга бўлишди.

Машғулотларда нафақат умумтаълим мактаби, касб ҳунар коллежлари ўқувчи қизлари, балки, уй бекалари ва катта ёшдаги аёлларнинг ҳам иштирок этгани тадбирлар қамровини янада оширди.

Ҳафталик давомида ўтказилган тадбирларда жами 300 нафардан ортиқ аёл-қизлар спортнинг бир неча турлари билан шуғулланди. Ўтказилган мусобақалар ғолиблари туман Хотин-қизлар қўмитасининг диплом ва эсдалик совғғалари билан тақдирланди.

Янгиликни бўлишинг: