"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ТАЪЛИМ МАСКАНЛАPИДА БОБУPХОНЛИК КЕЧАЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиздаги 16-сонли мактабда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан тадбир ўтказилди. 

Тадбирда ўқувчиларга Бобурнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.   Қайд этилганидек,  Бобур ижодида,  хусусан,  шеъриятида киндик қони тўкилган она юртини дилдилдан қўмсаш,  унинг тупроғига талпиниш,  ғариблик азобларидан ўтли ҳасрат,  ёру диёр соғинчи ва висол илинжи,  тақдир зарбалари ва турмуш уқубатлари,  замона носозликларидан нола бадиий таҳлил этилади.

Бобур ижодида ишқ-муҳаббат,  севги-садоқат,  висол ва ҳижрон мавзулари ҳам салмоқли ўрин тутади.  Унинг ғазал ва рубоийларида,  туюқ ва маснавийларида маъшуқанинг мафтункор гўзаллиги,  беқиёс ҳусну латофати,  шарқона одобу ахлоқи билан равон мисралар орқали катта маҳоратда тараннум этилади.

Манғит шаҳридаги 38-сонли мактабда ўтказилган Бобурхонлик кечасида сўзга чиққанлар таъкидлаб ўтдиларки,  ҳозирда Бобурнинг 119 ғазали,  209 рубоийси,  10 дан оптик туюқ ва қитъалари,  50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлари аниқланган.  Девони таркибида умумий ҳажми 270 байтдан иборат 8 маснавий ҳам ўрин олган.

Айтиш керакки,  Бобурнинг нафақат ижоди балки ҳаёт йўли ҳам ёшлар учун ибрат мактабидир.  У ўз юртида ҳукмронлик қилган даврда ҳам,  Ҳинд диёрида ҳукмдор бўлган йилларда ҳам ободлик ва фаровонликни,  илм ва санъат аҳлига хомийлик қилишни,  халқнинг турмуш шароитини яхшилаш,  солиқларни камайтиришни ўзининг бош вазифалари деб билди.  Умрининг охирига қадар ўзи туғилиб ўсган юртга қайтишни,  уни обод қилишни орзу қилиб,  бу йўлда курашиб яшади. 

Бобурнинг она юрт соғинчи,  ёр ҳижрони,  атрофидагиларнинг хиёнати туфайли чеккан жабру жафоларини ифода этувчи ғазаллари мактаб ўқувчилари томонидан ифодали ўқилди.  Буюк бобокалонимизнинг ҳаётида рўй берган воқеалар,  асарларида гавдаланган образлар саҳна кўринишлари орқали намойиш қилинди.  Тадбир ўқувчилар қалбида бой тарихимизга,  буюк боболаримиз,  хусусан Бобур Мирзо ижодига ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Янгиликни бўлишинг: