"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Фермер хўжаликлари раҳбарлари диққатига!

Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими 2019 йилда уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ўртасида тендер ўтказилишини маълум қилади.

Танловда иштирок этишни хоҳлаган фермер хўжаликлари раҳбарлари 20 февралга қадар туман қишлоқ хўжалиги бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари керак:

- ариза

- фермер хўжалиги ҳақида маълумотнома

- хўжаликнинг ер ресурслари ҳолати, сув билан таъминланганлиги ҳақида маълумотнома.

- ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича амалга ошираётган ишлари ҳақидаги маълумотнома.

- дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида банк маълумотномаси.

- фермер хўжаликларида мавжуд бўлган техникалар ҳақида маълумотнома, техникаларнинг техник паспортлари нусхалари.

- сўнгги 3 йил ичида етиштирилган пахтанинг ҳосилдорлиги бўйича маълумотнома.

- хўжалик раҳбарининг дипломи  ва меҳнат дафтарчаси нусхаси.

 

Қўшимча маълумотларни 61 515-32-86 телефон рақамидан олишингиз мумкин.

Манзил: Манғит шаҳри, Гурлан кўчаси, 65-уй.

Туман ҳокимлиги биносининг иккинчи қаватида.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими.

Янгиликни бўлишинг: