"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Икки буюк сиймога эҳтиром

Туманимиздаги 32-сонли умумтаълим мактабида ўзбек мумтоз адабиётининг улкан дарғалари Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд кунлари муносабати билан "Икки буюк сиймога эҳтиром" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгашининг Telegram’даги расмий канали маълум қилмоқда.

Тадбирда дастлаб мангу барҳаёт сиймолар – Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухамммад Бобур  ҳаёти ва фаолияти хусусида маъруза тингланди. Мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ижросида уларнинг сиймолари гавдалантирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ўқувчилар Навоий ва Бобур ижодидан намуналар ўқидилар.

Тадбир барча иштирокчилар кўнглида икки буюк шоир ижодини янада чуқурроқ ўрганишга рағбат уйғотди.

О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: