"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

“Кўзмунчоқ” мактабгача таълим муассасасида кичкинтойлар учун қулай шароит яратилди

“Обод қишлоқ” дастури асосида замонавий қиёфага келтирилган Назархон овулидаги “Кўзмунчоқ” мактабгача таълим муассасаси ҳам қайта таъмирланди ва у ерда кичкинтойлар учун қулай шароит яратилди. Бундан нафақат кичкинтойлар, балки ота-оналар билан бирга бутун овул аҳли жуда миннатдор бўлди.

Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг қишлоқ боғчаларида ҳам шаҳар боғчаларидагидек шарт-шароитлар яратиш керак, айниқса, болалар тарбияси жараёнига ўз ишини пухта биладиган малакали ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган педагог кадрларни жалб қилган ҳолда уларни гўдаклигидан онги ва тафаккурини тўғри шакллантириб бормасак, келажакда юксак савия, билим ва маънавиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш қийин бўлади, дея эътироф этганлари ўз тасдиғини топганини ишонч билан айтиш мумкин.

кунда қайта таъмирланиб, барча имкониятлар яратилган муассасада болажонларга етук таълим-тарбия беришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Албатта, яхши шароит ва малакали тарбиячи бор жойда боланинг қизиқиши, қобилияти тўғри шаклланиб боради ва шу асосда унинг келгуси ҳаётига замин яратилади.

Болалик инсон умрининг қувонч ва шодликларига тўла бўлган энг беғубор онлари. Муассасада тарбияланаётган кичкинтойларнинг кўзларидаги қувончни кўриб, давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлардан бутун овул аҳли ниҳоятда миннатдор. Нафақат жажжи ширинтойлар, балки муассаса ходимлари ҳам эътибор ва рағбатдан янада тўлқинланиб, ғайрат-шижоат билан ишлашмоқда.

Набира ОPАЗИМБЕТОВА,

10-сонли МТМ психологи.

Янгиликни бўлишинг: