"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

"НАВОИЙ ИЖОДИ - ЧЕКСИЗ УММОН"

Ҳа, дарҳақиқат шундай. Буюк шоир ва аллома бобомизнинг қайси жанрдаги,қайси мавзудаги ижоди намуналарини мутолаа қилмайлик, тобора асар мазмун-моҳиятини чуқурроқ англайверамиз, ҳар сафар худди янги асар ўқигандек завқланамиз. Шу боисдан ҳам Навоийни ўқиш, англаш сари интилаверамиз.

Шу йилнинг 9 февралида улуғ шоир ва мутафаккир бобомизнинг таваллуд куни муносабати билан 5-сонли умумтаълим мактабида "Навоий ижоди - чексиз уммон" деб номланган адабий, маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда дастлаб 7-синф ўқувчилари Бобур, Ҳусайн Байқаро, Лутфий сиймосида саҳнага чиқиб, Навоий ҳақида батафсил маълумотлар бердилар, унинг адабий мероси чексиз уммон эканлигини таъкидладилар ва ўқувчи ёшларни бу уммондан баҳра олиб, маънавиятли , маърифатли бўлиб улғайишга чақирдилар.

Тадбирда ўқувчиларнинг Алишер Навоий хаёти ва ижодини қай даражада ўрганганликлари синовдан ўтказилди ва ғолиблар рағбатлантирилди. Сўнгра шоир ижодидан намуналар ўқилди, қўшиқлар ижро этилди.Ўзига хос Навоийхонлик тусини олган кеча барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Фахриддин ЮСУПОВ.

Янгиликни бўлишинг: