"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

Туман ДСЭНМ да аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига бағишланган семинар ўтказилди

Туман давлат санитария-эпидемиология назорат Маркази томонидан аҳолининг санитария-эпидимологик осойишталиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш бўйича йил давомида аҳоли, айниқса озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва шу йўналиш бўйича савдо қилувчи тадбиркорлар билан тез-тез давра суҳбатлари, амалий ва назарий учрашувлар, семинарлар ўтказилиб келинмоқда. Яқинда туман ДСЭНМ мутахассис-шифокорлари иштирокида бўлиб ўтган семинар ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.

Тумандаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари раҳбарлари ҳамда шу соҳалар бўйича мутахассислар, ДСЭНМ мутахассис-шифокорлари иштирокида ўтказилган семинарда туман ДСЭНМ бош шифокори Дурбек Бобожонов “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунлари, шунингдек Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария назорат Маркази ҳамда Pеспублика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларда белгиланган талаблар бўйича аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш, ботулизм касалликлари пайдо бўлишининг олдини олиш юзасидан, амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг, ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлими мудири Г.Сейтниёзов “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги” ва “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунлари талабларининг туманимиздаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қай даражада бажарилаётганлиги ҳолати, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига баъзи ҳолатларда эътиборсизлик қилинаётгани хусусида сўз юритиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарларининг бу борадаги ҳуқуқий билимларини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Семинар ишида ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлими санитария шифокори М.Кашкарова ботулизм касаллигининг келиб чиқиши ва бу касалликдан сақланиш ҳамда олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида тўхталиб, семинар иштирокчиларининг бу борадаги саволларига жавоб берди.

Семинар иштирокчиларига турли касалликлардан ҳимояланиш, айниқса, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мавзусида тарғибот буклетлари тарқатилди. Хусусий тадбиркорлар томонидан берилган барча саволларга ДСЭНМ мутахассис-шифокорлари кўргазмали тарғибот воситалари асосида батафсил жавоблар бердилар.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: