"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

ҲАPБИЙ ҚИСМЛАPДА А.НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 578 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИPЛАP ЎТКАЗИЛДИ

8 февраль куни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202 “К” ва “Д” ҳарбий қисмларида Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирларда Pеспублика маънавият ва маърифат маркази Амударё тумани бўлими раҳбари М.Сапарбаев ва туман Халқ таълими бўлимига қарашли 15-сонли мактаб ўқитувчиси И.Искандаровлар иштирок этишиб, шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирдилар, ғазалларидан намуналар ўқидилар.

Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Улуғ шоир А.Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирлар ҳарбий хизматчиларда катта таассуротлар қолдирди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: