"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ЁШЛАP ИТТИФОҚИ ФАОЛЛАPИ ИЖОДКОPЛАP БИЛАН УЧPАШДИЛАP

Ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш ҳамда ахборот майдонидаги ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари таҳририяти томонидан тез-тез таҳририят ижодкорлари ва ижодкор-ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Бундай учрашувларда ёшлар замонавий журналистика имкониятлари, ютуқлари ҳамда туман матбуоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш баробарида ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича саволларига жавоблар оладилар.

Жорий йилнинг 12 февраль куни бўлиб ўтган ЎзЁИ туман Кенгаши бошланғич ташкилотлари Сардорлари ҳамда пресс клуб раҳбарлари билан таҳририят журналистларининг учрашуви барча иштирокчилар учун қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Учрашувда “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари бош муҳаррири Ғуломжон Ешниёзов “Глобаллашув жараёнида ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш” мавзусида маъруза қилди. Хусусан, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бошланғич ташкилотлари Сардорлари ҳамда ёшлар пресс клуб раҳбарларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги иштирокини таъминлаш ва фаоллигини оширишда матбуот, радио, телевидениенинг аҳамияти, туманимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшлар ҳаётига доир ютуқ ва муаммоларни кенг ёритиш, ҳар қандай муаммонинг ечимини топишда тўғри ва фаол ҳаракат қилиш, айниқса ижодкор, иқтидорли, тадбиркор ёшларни янада руҳлантириш мақсадида таҳририят ижодий жамоаси билан яқин ҳамкорлик қилиш юзасидан қимматли фикрлар билдирди.

Учрашувда “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари масъул котиби Алламберган Жуманиёзов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Саъдулла Хўжаниёзов, газетанинг махсус мухбирлари Ойгул Pажабова ҳамда Pобия Йўлдошевалар ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.

Ўз навбатида ёшлар ўзлари олиб бораётган ишлар, тенгдошлариннинг ҳаётига оид янгиликлар, эришилаётган ютуқлар ва янги режалари ҳақида газетага, “Жайхун садоси” интирнет радиоси, Амударё телевидениеси ҳамда amunews.uz веб-сайтига мақолалар ва хабарлар ёзиб туриш истагини билдирдилар.

Дилдора АБДУPАҲМОНОВА.

Янгиликни бўлишинг: