"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Таассуротларга бой бўлган тадбир

9 февраль куни 70-сонли умумтаълим мактабида улуғ шоир ва олим, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилиб, унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Г.Юсупов кириш сўз билан очиб, А.Навоий ҳаёти ва ижоди тўғрисида, унинг ўлмас асарлари ҳақида гапирди.

Шундан сўнг мактаб кутубхоначиси Ч.Абдураҳмонов сўзга чиқиб, мактаб ўқувчиларида А.Навоий ижодига бўлган қизиқишнинг тобора ортиб бораётганлиги тўғрисида сўз юритди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари А.Навоий сиймосини яратиш, унинг шеърларини ифодали ўқиш ва саволларга жавоблар қайтариш бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида мактаб психологи М.Ўринбоева ушбу тадбирнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида гапирди ва ўқувчиларнинг улуғ шоир ва мутафаккир А.Навоий ижодига бўлган қизиқишларига, уни янада теранроқ англаш йўлидаги ҳаракатларига муносиб баҳо берди.

А.Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб ўтказилган бу тадбир мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

Моҳира ЙЎЛДОШЕВА, “Мухбирлар пости” аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: