"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Навоий ижодига бағишланган тадбир ўтказилди

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб сўз мулкининг султони, мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 9 февраль куни Манғит Иқтисодиёт коллежида ҳам бўлиб ўтди.

Коллежнинг “English Speaking Students” клуби аъзолари томонидан ташкиллаштирилган ушбу маросимга коллеж раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчилар иштирок этдилар. Дастлаб коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Яхшимурод Аҳмедов Алишер Навоий ижоди ҳақида, шунингдек, унинг ўз даврида адабий жараёнга бошчилик қилиб, кўпгина иқтидорли шогирдлар тарбиялаб етиштиргани, давлат бошқаруви, сиёсат ва ижтимоий соҳалардаги улкан хизматлари, Навоий ижодини ўрганишга берилаётган бугунги кундаги эътибор ҳақида батафсил гапирди.

Коллежнинг ижодкор ва истеъдодли ўқувчилари Навоий ҳаётига оид саҳна кўринишлари намойиш этишди, аллома бобомизнинг ижодидан намуналар ўқидилар.

Шунингдек, тадбирда коллежнинг ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан “Миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси” деб номланган китоблар кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазмадан Алишер Навоий ижоди намуналари, достонлари ва ҳикматли сўзлари жой олди. Дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган кўплаб фозиллар, шоирлар, мутафаккирларнинг бешиги бўлган юртимизда Алишер Навоий сиймоси ўзбек тилининг асосчиси, буюк ижодкор сифатида алоҳида эҳтиром билан тилга олинади. Уларнинг маънавий меросини ёшларга чуқур ўргатишда ана шундай тадбирлар бу борада муҳим аҳамиятга эга.

Сайёра Ибодуллаева, шу коллеж ўқитувчиси.

Бекзод Исмоилов, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: