"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

БЎСМ очиқ биринчилигида амударёлик курашчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 9 февраль куни тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида сўз мулкининг султони Низомидин Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган кураш бўйича БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди. 2003-2005 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар ҳамда шу ёш тоифасидаги қиз болалар иштирок этган мазкур мусобақаларда Нукус шаҳри, Шуманой туманларидан ҳамда амударёлик 100 нафардан зиёд ўғил-қизлар турли вазн тоифаларида ўзаро куч синашдилар.

Улуғ давлат ва жамоат арбоби, буюк сўз санъаткори Алишер Навоий даҳосига чексиз ҳурмат ва эҳтиром тариқасида ўтказилган дўстона беллашуларда умумжамоа ҳисобида туманимиз БЎСМ спортчилари 1-ўринни, Нукус шаҳри спортчилари жамоаси 2-ўринни эгаладилар. 3-ўрин эса Шуманой тумани спортчиларига насиб этди.

Ўғил болалар ўртасида Нукус шаҳридан Илёс Қодирбергенов ва Жавлон Мосчановлар, Амударё туман БЎСМ ўқувчиларидан Жаҳонгир Қозоқбоев, Хурсанд Қурбониёзов, Аббос Соатов, Жаҳонгир Pажабов, Оғабек Гулмирзаев, Зокир Болтабоев, Pасул Машарипов ва Нодирбек Йўлдошевлар ўз вазн тоифаларида фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Қиз болалар ўртасида бўлиб ўтган беллашуларда 33 кг вазн тоифасида Амударё БЎСМ ўқувчиси Динора Худоёрова ва Нукус шаҳридан Диана Ақполат 1-ўрин соҳибалари бўлишди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан медаллар, Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: