"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Чегара ҳудудида яшовчи фуқаролар билан чегарачилар ҳамкорлиги мустаҳкамланаяпти

30 январь куни Амир темур номли овул ҳудудида жойлашган 25-сонли мактабда овул аҳолиси вакиллари билан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли 9202 “Д” ҳарбий қисм ходимларнинг учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув йиғилишида ҳарбий қисм ходими Э.Жўрабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Pеспубликасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунига амал қилган ҳолда чегара олди ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва Давлат чегараси дахлсизлигини сақлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва чегара ҳудудида яшовчи фуқаролар билан чегарачилар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш тўғрисида гапирди.

Шундан сўнг 9202 “Д” ҳарбий қисм ходими О.Маҳмудов сўзга чиқиб, чегара олди режими ва фуқароларнинг паспорт режимига риоя қилиш қоидалари ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, ушбу тадбирда туман ички ишлар бўлими ходими, катта сержант Б.Норбоев ҳам сўзга чиқиб, ҳудудимизга қўшни давлатлардан турли бузғунчи ахборотлар кириб келишининг олдини олиш ва аҳолида маънавий таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида миллий, диний урф-одатлар ва оилавий маросимларни ихчам, замонавий ва кенг аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш, маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳақида гапирди.

Йиғилиш давомида фуқаролар ўзларини қизқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Йиғилиш якунида Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини раиси О.Юсупов йиғилишда иштирок этган ҳарбий қисм ходимларига аҳоли вакиллари номидан миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: