"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Энергия ресурслари ва ичимлик суви тўловларини ўз вақтида амалга оширинг!

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги №5059-сонли Фармонига асосан истеъмолчилар – жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги, шунингдек, 16.11.2017 йилдаги №5241-сонли Фармонига асосан истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширишилиши белгиланган.

Истеъмол қилинган энергия ресурслари ва ичимлик сувидан юзага келган қарздорликлар ўз вақтида бартараф этилмаса, қарздор – истеъмолчи белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви тармоқларидан мажбурий узилади.

Электр энергияси ва табиий газ, шунингдек, ичимлик суви тармоғидан узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, тўлов ундирилади.

Ҳурматли фуқаролар! Коммунал хизматлардан фойдаланиш борасида белгиланган тартибларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги қўшимча маблағингиз сарфланишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёдда тутишингизни сўраймиз.

Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими.

Янгиликни бўлишинг: